"Лион" собиқ бош мураббийи "Ал Ҳилол"ни бошқариши мумкин

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 12:00
  • 1082
  • 30

"Лион" собиқ устози Брюно Женезьо "Дижон" бош мураббийи бўлишни истамади.

У клуб президенти билан учрашган, аммо мулоқотдан сўнг таклифни рад этган.

Хабарларга кўра, Женезьо фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Унга "Ал Ҳилол" жамоаси қизиқмоқда. Лекин, мураббийга аниқ бир таклиф келиб тушганича йўқ.

Женезьо футболчилар фаолиятида, яъни 1985-1995 йилларда "Лион"да тўп тепган. Мураббийлик фаолияти давомида ҳам 2015 йилдан 2019 йилгача "Лион"да ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар