"Челси" дарвозабони ПСЖга ўтади

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 12:42
  • 1461
  • 30

"Челси" посбони Марцин Булга ёзги трансферлар ойнасида ПСЖга ўтади.

19 ёшли полякнинг лондонликлар билан тузган шартномаси 30 июнда ўз ниҳоясига етади. Шундан сўнг дарвозабон эркин агентга айланади.

Хабарларга қараганда, ПСЖ клуби Булкага 3 йиллик шартнома таклиф қилган.

Булка 2016 йилда "Челси"га "Эсколи Варсови" клубидан ўтган эди. Шу вақт давомида у лондонликлар таркибида бирорта ҳам ўйинда асосий таркибда майдонга тушмади. У ҳозирги вақтда "Челси" U-23 аъзоси саналади.

Ўхшаш янгиликлар