Ибрагимович, Руни ва Нани бир жамоада. Улар "Атлетико"га қарши майдонга тушишади

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 13:42
  • 1114
  • 30

MLS юлдузларининг "Атлетико"га қарши ўйинида бир қанча ёрқин номларни кўришимиз мумкин.

Ўйин АҚШда ўтказилади. Таркибда "Астон Вилла" собиқ посбони Брэд Гузан, "Барселона" ва МЮ собиқ форварди Златан Ибрагимович ва "кизил иблислар" афсонаси Уэйн Рунилар бор.

Шунингдек, таркибда яқинда "Орландо" ўйинчисига айланган Нани борлиги ҳам эътиборни тортади.

MLS терма жамоаси Мадриднинг "Атлетико" клуби билан 31 июлда ўйин ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар