ads


Лопетеги "Севилья"ни "Реал" футболчиси билан кучайтирмоқчи

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 16:42
  • 530
  • 30

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Начо тез орада "Севилья" футболчисига айланиши мумкин.

29 ёшли футболчининг хизматларига шахсан андалусиаликлар бош мураббийи Хулен Лопетеги қизиқмоқда. Лопетеги Начо билан "Реал"да 2018 йилда бирга ишлаган.

Фақатгина битта муаммо Начонинг "Реал"да кўп маош олиши бўлиб турибди. Клуб футболчининг "Севилья"га ўтиши учун яхши маош тўлашлари керак.

Начо якунланган мавсум 20та ўйин ўтказиб, 1та самарали тўп узатишни амалга оширган.

"Севилья" 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 5-ўринни эгаллагани учун Чемпионлар Лигасига чиқиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. "Реал" эса чемпионатни "Барселона" ва "Атлетико"дан сўнг 3-ўринда якунлаб тўғридан-тўғри ЧЛга йўлланма олди.

Ўхшаш янгиликлар