ads


Манчини Италия билан жаҳон ва Европа чемпионатларини ютмоқчи

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 17:21
  • 520
  • 30

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини миллий жамоа мақсадларидан қайтмаслиги керак деб ҳисоблайди.

ads

53 ёшли италиялик мутахассис терма жамоа жаҳон ва Европа чемпионатини ютишига ишонади.

- Италия терма жамоаси мақсадларидан қайтмаслиги керак. Мен жаҳон ва Европа чемпионатларини ютишни хоҳлайман. Италия Еврони 1968 йилдан бери ютмаган, шундай экан буни қилиш учун сабаблар ва асослар етарли. Ҳозирги асосий мақсадимиз - ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшилаш. Яна бир йил бор. Агар терма жамоа учун яхши ва ёш ўйинчи чиқса, биз албатта уни жамоага жалб қиламиз, - дейди Манчини.

Манчини бундан олдин "Лацио", "Фиорентина", "Интер", "Манчестер Сити", "Галатасарой" ва "Зенит" клубларида ишлаган. Мутахассис ўтган йилдан бошлаб Италия терма жамоасига устозлик қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар