ads


"Атлетико" Феликс билан рекорд даражада товон пули кўрсатилган шартнома тузади

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 18:21
  • 471
  • 30

"Бенфика" ярим ҳимоячиси Жоау Феликс "Атлетико"га ўтишга яқин.

ads

Мадрид клуби 19 ёшли хавбек билан шартнома имзолар экан, унда товон пули 350 миллион евро сифатида кўрсатилади.

Бу "Атлетико" учун рекорд ҳисобланади. Олдинроқ "матрасчилар" ҳужумчилари Диего Коста ва Антуан Гризманнлар 200 миллион евро товон пулини ўз ичига олган шартнома имзолаган эдилар.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, "Атлетико" португалиялик футболчини клуб учун рекорд бўлган 120 миллион евро маблағ ҳисобига сотиб олади. Феликснинг йиллик маоши 6 миллионни ташкил этади.

Феликс якунланган мавсум Португалия чемпионатида 26та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 7та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар