Расмий хабар: Андрей Фёдоров истеъфога чиқарилди

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 18:42
  • 959
  • 30

Мавсум олдидан «Локомотив» профессионал футбол клуби ҳар доимгидек ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда муносиб иштирок этишни мақсад қилган эди.

Лекин айни пайтга келиб жамоа Суперлигада 12-турдан сўнг 21 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Куни кеча жамоа Самарқандда «Динамо» жамоасига мағлуб бўлди ва турнир жадвалидаги ҳолатини бироз ёмонлаштириб қўйди. Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирок гуруҳ босқичидаёқ якунланди. Ҳолбуки «Локомотив» ПФК раҳбарияти жамоа олдига биринчи галдаги вазифа этиб ОЧЛда гуруҳдан чиқишни қўйган эди.

Ҳам ички, ҳам халқаро майдондаги натижалар қониқарсиз кўриниш олгани сабабли шу пайтга қадар «Локомотив» жамоаси бош мураббийи вазифасида ишлаб келган Андрей Фёдоров ва у билан фаолият олиб борган мураббийлар штаби бугун истеъфога чиқарилди.

«Локомотив» ПФК Андрей Фёдоров, Мирко Йеличич, Петр Гизимчук, Вазген Манасянга клуб олдидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиради.

Ўхшаш янгиликлар