Суперлига. "Қўқон-1912" Жиззахда дуранг ўйнади, Бердиевдан дубль

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 21:42
  • 1132
  • 30

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашувнинг 3-дақиқасида Шоҳруз Норхонов ошириб берган тўпни Нуриддин Ҳасанов жарима майдони ичидан дарвозага йўллади - 1:0. 

8-дақиқада чап қанотдан Александр Мерзляков тўпни жарима майдонига узатиб берди, бу ерда ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Суҳроб Бердиев ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

17-дақиқада бурчакдан Шакиров узатган тўп Элёр Орифовга тегиб дарвозага кириб кетди - 2:1. 

31-дақиқада Шаҳбоз Эркиновнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

40-дақиқада Иқбол Маликжонов чап қанотдан тўп оширди, Суҳроб Бердиев рақиб жарима майдони ичида икки ҳимоячини алдаб гол урди - 2:2. 

75-дақиқада Шоҳруз Норхонов бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. 

77-дақиқада эса Кахи Махарадзенинг боши билан йўллаган зарбаси голга айланмади. 

90+3-дақиқада Милинковичнинг жаримадан йўллаган зарбасини Сарвар Каримов қайтарди. 

Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.



СЎҒДИЁНА – ҚЎҚОН-1912 - 2:2
22 июнь 2019 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:30.
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Александр Буров, Илья Ильин.
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Голлар: Шоҳруз Норхонов 3, - 1:0. Суҳроб Бердиев 8, - 1:1. Элёр Орифов 17, - 2:1 (Шерзод Шакиров). Суҳроб Бердиев 40, - 2:2 (Иқбол Маликжонов).

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов (Достон Тошматов, 62), Санжар Рашидов, Шоҳруз Норхонов, Шерзод Шакиров (Иззатилла Абдуллаев, 54), Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Сирож Мелиев, Жамшид Болтабоев, Муҳаммадали Юлдашев, Диан Талхатов, Дубек Камолов, Даниэль Насриддинов.

"Қўқон-1912": Сарвар Каримов, Жамшид Ҳасанов (Беҳруз Саъдиллоев, 81), Қувондиқ Рўзиев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 90), Ойбек Рустамов, Жасур Ҳасанов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Жавоҳир Эсонқулов, 67), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: Исломжон Абдуллаев, Тимур Ҳакимов, Авазхон Маматхўжаев, Тимур Усмонов.



Ўхшаш янгиликлар