Менотти: "Кройфф ҳам Гвардиола ҳам ҳозирги ҳолатни ўнглай олмаган бўларди"

  • Mr.NoBoDy 22.06.2019 23:21
  • 1184
  • 30

Аргентина термасининг собиқ мураббийи Сезар Луис Менотти мамлакат бош жамоасининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозирги Аргентина терма жамоасининг ҳолатини Кройфф ҳам Гвардиола ҳам ўнглай олмаган бўларди. Айни вақтда қайд этилаётган қониқарсиз натижалар терма жамоада қанчалик қийин давр ўтаётганини айтиб турибди.  Скалонининг бош мураббий сифатидаги иши таҳлил қилинади ва баҳоланади. Ҳозир биз терманинг барча жабҳаларини ҳар куни баҳоламоқдамиз. Биз қандайдир ажралиб турувчи ҳолатларни эмас, балки тасвирни борича кўрмоқчимиз. Жамоа ўйнаб кетишининг иложи йўқдек. Шунингдек, термада яққол режалаштирилган ғоянинг ўзи йўқ», – дея қайд этган 80 ёшли мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар