ads


Суперлига. Бугун "Навбаҳор" - "Бухоро", "Насаф" Бекободда, "Бунёдкор" Термизда меҳмон

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 09:21
  • 530
  • 30

Бугун Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган охирги

ads

СУРХОН – БУНЁДКОР
23 июнь 2019 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Равиль Шояхмитов, Наим Қосимов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Шохруҳ Саид.

Ўз майдонида умуман ютқазмаган "Сурхон" "Бунёдкор"ни қабул қилади. "Қалдирғочлар" 4та турдан буён ютқазишмаяпти (2 ғалаба, 2 дуранг).

"Сурхон" бу мавсум Термиздаги ўйинларда атиги 2та гол ўтказди холос. Бу Суперлигадаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Ушбу клублар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатида ҳеч қачон тўқнаш келишмаган. Сабаби "Сурхон" 2004 йил биринчи лигага тушиб кетган, "Бунёдкор" эса олий лигада 2007 йил дебют қилган. Яъни 23 июнь кунги баҳс икки жамоа ўртасидаги тарихий ўйинга айланади.



МЕТАЛЛУРГ – НАСАФ
23 июнь 2019 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 19:30
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Тимур Галеев, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Шерзод Ражабов

Ўтган турда дуранг ўйнаган икки клуб ўртасидаги баҳс.

Бекобод клубининг ғалабасиз серияси 5та ўйинга етди (3 дуранг ва 2 мағлубият). "Насаф" эса икки турдан буён юта олмаяпти (1 дуранг ва 1 мағлубият).

Бу икки клуб чемпионат доирасида жами 42 марта ўзаро баҳс олиб боришган. 26та учрашувда "аждарлар", 10та ўйинда бекободликлар ғолиб бўлишган. Қолган 6 баҳсда эса томонлар бир очкодан бўлиб олишган.

"Насаф" 2015 йилдан буён Бекободда "Металлург"ни мағлуб эта олмай келмоқда.



НАВБАҲОР – БУХОРО
23 июнь 2019 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

"Навбаҳор" охирги тўртта турнинг барчасида дуранг қайд этди. "Бухоро" охирги 7та ўйинда ғалаба қозона олмади - 2 дуранг ва 5 мағлубият. Жамоанинг голсиз серияси 488 дақиқага етди.

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 54 марта ўйин ўтказишган. Шундан 30тасида "лочинлар" ғолиб бўлишган. 16 марта "Бухоро" зафар қучган. 8та баҳсда эса дуранг кузатилган.

Наманганда ўтган охирги 3та ўйиннинг барчасида "Навбаҳор" гол ўтказмай ғолиб бўлган. Сўнгги бор "Бухоро" Наманганда 2016 йил ғалаба қозона олган.

Қаторасига олтита ўйиндан бери (хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин) "Бухоро" бу рақибни юта олмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар