“Интер”нинг собиқ ҳужумчиси: “Икарди ва Лукаку жуфтлигини тўхтатиб қолиш қийин бўлади”

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 09:42
  • 1114
  • 30

“Интер” ва Голландия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Энди ван дер Мейде МЮ ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг Милан клубига кўчиб ўтиши мумкинлигига ўз муносабатини билдирди.

“Ўйлашимча, Лукакунинг Англиядаги вақти ўз ниҳоясига етди. У янги чўққилар сари ҳаракат қилиши лозим. У фаолиятини, масалан, А Серияда давом эттириши мумкин. Менимча, Ромелу Антони Контени дунёнинг энг яхши мураббийи дейиши билан бирга ўзи нима истаётгани ҳақида аниқ тушунча берди.

Икарди? Мауро ажойиб футболчи. У яхши сардор. Ҳозир у бироз ноқулай ҳолатда. Аммо бу футбол. Футболчилар келишади, кетишади. Клуб ҳар доим, ҳар қандай футболчидан муҳим бўлиб қолади.

Икарди ва Лукаку жуфтлиги майдонда ҳар қандай рақибни таҳликага соладиган жуфтлик бўлиши мумкин. Улар қанча гол уришини тасаввур қилиб кўринг!” дея ван дер Мейденинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда FC Inter News.

Ўхшаш янгиликлар