Алексис: "Чили термасида яна футболга қайта олдим"

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 11:00
  • 1029
  • 30

Чили терма жамоаси футболчиси Алексис Санчес Америка Кубогида кўрсатаётган ўйинлари ҳақида гапирди.

"Манчестер Юнайтед" футболчиси ушбу турнирда икки ўйинда икки гол киритди.

"Чили термаси таркибида ўйнаётганимда, оддийгина футбол ўйнаётганимдан хурсанд бўламан. Тўпиғимдаги, ички жароҳатларнинг барчаси ўтиб кетди ва яна футболга қайтдим.

Эквадорга қарши ўйин анчагина қийин ўтди. Ўйин вақтида оёғимдан кичик жароҳат орттириб олгандим, танаффусда мени тузатиб қўйишди ва яна майдонга қайтдим.

Жамоамда менга кўп имконият беришмади, аммо хотиржамман. Нималарга қодирлигимни ва қандай даражада эканлигимни яхши биламан", - деди Алексис.

Ўхшаш янгиликлар