Марио Кемпес: "Месси қўлидан келганини қилмоқда"

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 12:21
  • 978
  • 30

Аргентина термаси таркибида 1978 йили жаҳон чемпиони бўлган Марио Кемпес терма сардори Лео Месси ҳақида фикр билдирди.

"Мессисиз терма қандай бўларди? Нима учун биз термани Мессисиз тасаввур қилишимиз керак? Аслини олганда термадаги барча футболчилар ўз клубида ёрқин ўйинлар намойиш қилишмоқда. Демак, Месси ҳам қийналмаслиги керак эди.

Лео йиллар давомида термага борини берди, энди эса чарчоқни ҳис қилмоқда. У термада соврин ютиш учун барчасини қилди.

Месси барча муаммоларни ҳал эта олади демаслик керак. У барча юкни кўтара олмайди. Бу эса Аргентинанинг катта муаммоси.

Уни алмаштириб бўлмайди. Бошқа Мессини топишнинг иложи йўқ. Бироқ термани шуғуллантириб, яхши марраларга эришса бўлади", - деди Марио.

Ўхшаш янгиликлар