Adidas Погбага босим ўтказмоқда

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 16:42
  • 1022
  • 30

"Манчестер Юнайтед" ҳомийси Adidas компанияси ярим ҳимоячи Поль Погбанинг жамоада қолишини истамоқда.

"Mirror" хабарига кўра, компаниядагилар франциялик жамоанинг брендини кўтараётган асосий юлдуз деб ҳисобламоқда. Унинг хизматларига "Реал" ва "Ювентус" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Олдинроқ Погбанинг ўзи ҳам жамоадан кетишга қарши эмаслиги борасида маълумотлар берилганди.

Погба 2016 йилдан буён МЮда ўйнамоқда. У ўтган мавсумда жамоаси таркибида 47 ўйинда қатнашиб, 16 гол урди.

Эслатиб ўтамиз, Adidas 10 йил давомида МЮ билан ҳамкорлиги учун клубга 850 миллион евро тўлайди.

Ўхшаш янгиликлар