ads


Ледесма: "Бир кун Бенитес касалхонада кислород ниқобини ечиб, телефонда футболчиларнинг машғулотини ўтказганди"

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 18:00
  • 570
  • 30

"Зенит" мураббийи Феликс Ледесма "Ливерпуль"да бирга ишлаган Рафаэль Бенитес ҳақида гапирди.

ads

"Бир куни у жигаридаги касаллик туфайли касалхонага тушиб қолганди. Ўшанда у кислород ниқобида ётганди. Бир вақт у буни ечди ва телефон қилди: "Демак, эртанги машғулотларда, буни, буни, буни қиласизлар. Бугунги машғулот қандай ўтди?", деди. Ўшанда врачлар: "Йўқ, йўқ, жим бўлинг. Сиз тикланишингиз керак", деб уни қайтарганди.

Бироқ у ноутбук орқали буни томоша қилиб: "Йўқ, бу керак эмас, буниси муҳим". У футбол билан яшайди. Мана ҳозир ўша кунлар ўз мевасини берганлигини кўрсак бўлади", - деди Ледесма.

Ўхшаш янгиликлар