Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш имконияти кимда қанақа?

  • Mr.NoBoDy 19.11.2022 16:00
  • 1368
  • 30

Тез орада жаҳон чемпионати бошланади. Чемпионат 20 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этади. Жаҳон чемпионати фаворитлари анчадан бери муҳокама қилинган, аммо ҳозир улар ҳақида батафсилроқ гапириш вақти келди.

Нидерландия

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 8%

Нидерландия терма жамоасидан ҳар доим катта умидлар бўлган. Шу билан бирга, ҳозирда “апельсинлар” қитъа ёки жаҳон чемпионатининг асосий фаворити ҳисобланмайди. Луи ван Гал голландларни яна жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Бундай имконият учун мутахассис ҳатто фаолиятини давом эттирди.

2014 йилги жаҳон чемпионатида ван Гал бошчилигидаги терма жамоа 3-ўринни эгаллади. Шундан сўнг “апельсинлар” Евро-2016 ва ЖЧ-2018ни ўтказиб юборди. Евро-2020да улар гуруҳдан 1-ўрин билан чиқишди, аммо 1/8 финалда чехларга мағлуб бўлишди. Энди голландлар жаҳон чемпионатига қайтишмоқда, аммо уларнинг истиқболларини жуда эҳтиёткорлик билан баҳолаш керак.

Германия

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 9%

Германия терма жамоаси ЖЧ-2014 ғолибига айланди, аммо ЖЧ-2018да муваффақиятсизликка учради ва гуруҳдан чиқа олмади. Евро-2020да немислар атиги 1/8 финалгача етиб борган ва у ерда инглизларга ютқазган. Шундан сўнг “Бундестим”да жиддий ўзгаришлар рўй берди, уларнинг асосийси Ёахим Лёвнинг бош мураббийликдан кетиши бўлди. Мутахассис Германия терма жамоасини 15 йил давомида бошқарган, шундан сўнг унинг ўрнини Ханс-Дитер Флик эгаллаган.

"Бавария"нинг собиқ мураббийи клуб даражасидаги барча турнирларда ғолиб чиқди. Шундан сўнг мутахассис Германия терма жамоасига қайтди, у аввалроқ Лёвнинг ёрдамчиси бўлган. Мутахассисга катта умидлар боғланган, аммо у уларни оқлай оладими, йўқми буни вақт кўрсатади.

Испания

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 11%

Испания терма жамоаси ўзи иштирок этаётган деярли барча йирик турнирларнинг фаворитлари қаторида эътироф этилади. Гарчи испанлар ҳар доим ҳам мукаммал ўйин кўрсатмаса ҳам. Масалан, ЖЧ-2018да улар 1/8 финал босқичида Россияга пеналтилар сериясида ютқазиб қўйишди. Евро-2020да "Қизил фурия" ярим финалга қадар етиб борди, у ерда ҳам 11 метрлик зарбалар яна тўсиқ бўлди. 2022 йилги жаҳон чемпионатига Луис Энрике ёш, аммо тажрибали, турнирнинг кейинги босқичларига чиқа оладиган жамоани олиб келган.

Англия

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 11%

Англия ўзининг сўнгги икки турнирида юқори поғонани ўрнатди. ЖЧ-2018да британияликлар ярим финалга, Евро-2020да эса финалга қадар етиб борган ва у ерда пеналтилар сериясида италияликларга ютқазган.

"Шерлар" бош мураббийи Гарет Саутгейт сўнгги ютуқларни ҳисобга олсак, 2022 йилги жаҳон чемпионатида ярим финал жамоа учун минимал вазифа эканлигини айтди. Бироқ Англиянинг Миллатлар лигасидаги ёмон ўйини (6 турда бор-йўғи 3 очко) бу жамоада ҳаммаси жойида бўлмаслиги мумкинлигини кўрсатади. Шунга қарамай, таркиб нуқтаи назаридан "шерлар" жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш мумкин бўлган жамоага ўхшайди.

Франция

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 13%

Амалдаги жаҳон чемпионлари чемпионликни ҳимоя қилиш учун энг яхши ҳолатда эмас. Евро-2020да Дидье Дешам жамоаси 1/8 финал босқичидаёқ Швейцарияга пеналтилар сериясида мағлуб бўлди. Миллатлар лигасида французлар тушинарсиз ўйин кўрсатиб, 6 турда атиги 5 очко тўплашди. Бундан ташқари, "уч ранглилар" таркибида кўп ёқотишлар мавжуд. Ярим ҳимоячилар Канте ва Поль Погба ЖЧ-2022га бормайди. Бу жуда жиддий йўқотишлардир. Дешам узоқ муддатли мақсадлар қўймайди. Французлар учун биринчи вазифа гуруҳдан чиқиш.

Аргентина

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 15%

Кўплаб экспертлар, шунингдек, букмекерлар Аргентина терма жамоасини ЖЧ-2022нинг асосий фаворитларидан бири деб билишади. Лионель Скалони жамоаси ҳозир қандай формада эканлигидан келиб чиқиб, бу мантиқан тўғри. Аргентиналикларнинг мағлубиятсиз серияси 35 ўйиндан иборат. “Албиселеста” охирги марта 2019 йилнинг июл ойида Бразилия терма жамоасига қарши ўйинда мағлуб бўлганди. Аргентина ЖЧ-2022га энг кучли таркиб ва энг мотивацион Лионель Месси билан боради. "ПСЖ" форварди учун бу мундиал унинг сўнггиси бўлиши мумкин, шунинг учун у турнирда ғалаба қозониш учун бор кучини сарфлайди.

Бразилия

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 21%

Бразилия терма жамоаси мутахассислар томонидан 2022 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити сифатида кўрилмоқда. “Селесао” жаҳон чемпионатига чинакам кучли таркиб билан боради. Алиссон ёки Эдерсон ўринбосар дарвозабон бўладиган жамоанинг имкониятларини тасаввур қилиш қийин эмас. Аргентиналикларда Месси, бразилияликларда эса жаҳон чемпионатига оптимал формада яқинлашаётган Неймар бор. Қолаверса, ушбу турнир Тите учун Бразилия терма жамоаси бошчилигидаги сўнггиси бўлади. У жамоадан кетишини жаҳон чемпионатидаги йирик ғалаба билан якунласа ажойиб бўларди.

Ўхшаш янгиликлар