ads


ПСЖ Пепе учун 85 миллион евро тўлашга тайёр

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 21:21
  • 529
  • 30

ПСЖ клуби "Лилль" ҳужумчиси Николя Пепе учун 85 млн. евро тўлашга тайёр бўлиб турибди.

ads

Ушбу хабарни  Le10sport нашри тасдиқлади. Манбага кўра, парижликлар "Барселона"га қайтишни хоҳлаётган Неймар ўрнига айнан юварлик футболчини афзал кўришмоқда. 

Шунингдек, Пепе учун "Интер", "Атлетико", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Бавария" сингари Европанинг гранд жамоалари қизиқиш билдиришмоқда.

24 ёшли форвард 2017 йили ёзда "Анже" клубидан 10 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Ортда қолган мавсум Пепе Франция чемпионатининг барча учрашувларида иштирок этди ва 22 та гол урди (+11 та ассист).


Ўхшаш янгиликлар