Суперлига. "Навбаҳор" - "Бухоро" 3:1

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 21:21
  • 1152
  • 30

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бухоро" учрашуви бошланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди.  9-дақиқада Шаҳзод Шаймановнинг дарвозага бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

14-дақиқада мезбонларнинг навбатдаги ҳужумларидан бирида "Бухоро" дарвозабони Хуршид Хўжаев тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Шаҳзод Шайманов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.

17-дақиқада Шаҳзод Шаймановнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўридан жой олди - 2:0. 

Биринчи тайм тугади. 

52-дақиқада Азимжон Аҳмедовнинг зарбасидан сўнг, тўпни "Бухоро" дарвозабони ушлаб олди. 

61-дақиқада Иван Соловьёвнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 63-дақиқада Шаҳзод Шаймановнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

65-дақиқада "Бухоро" ҳимоячиси Владимир Баенконинг зарбаси ноаниқ чиқди. 69-дақиқада Иван Соловьёвнинг голи ўйиндан ташқари ҳолатда урилди, деб инобатга олинмади.

73-дақиқада Асадбек Собиржоновнинг зарбасига аниқлик етишмади. 75-дақиқада Александр Касьяннинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни дарвозабон Хуршид Ходжаев ушлаб олди. 

87-дақиқада Иван Соловьёв меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

89-дақиқада меҳмонлар пенальтидан ҳисобни қисқартиришди. 11 метрли жарима зарбасини Владимир Баенко аниқ амалга оширди - 3:1.



НАВБАҲОР – БУХОРО 3:0 LIVE
23 июнь 2019 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Шаҳзод Шайманов 14, - 1:0. Шаҳзод Шайманов 17, - 2:0. Иван Соловьёв 87, - 3:0. Владимир Баенко 89 пенальти, - 3:1.

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Азим Аҳмедов (Зафар Тўраев, 68), Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Ғуломов, Александр Касьян.
Захира: Дилшод Ҳамроев, Мирзоҳид Маматхонов, Баҳодир Насимов, Хожиакбар Юнусов, Комилжон Тожидинов, Ғиёсжон Комилов, Илҳомжон Алибоев.

"Бухоро": Хуршид Ходжаев, Миржалол Жумаев, Асадбек Собиржонов, Жамолиддин Убайдуллаев (Азамат Исроилов, 84), Беҳруз Шодмонов, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Жаҳонгир Абдумўминов, Артём Кулеша, Достон Ибрагимов (Акобир Тўраев, 84).
Захира: Шоҳжаҳон Насимов, Раҳимжон Давронов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Оҳунжон Сайфиддинов, Акрам Баҳриддинов, Анваржон Жўраев, Мирфайз Муҳиддинов. 

Огоҳлантиришлар: Владимир Баенко 55, Беҳруз Шодмонов 57,




Ўхшаш янгиликлар