ads


Суперлига. "Насаф" Бекободда ғалаба қозонди

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 21:42
  • 600
  • 30

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

ads
 

Ўйиннинг 12-дақиқасида Шароф Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Лобанов ушлаб олди. 18-дақиқада Ҳумоюн Муртозаевнинг зарбасини яна Лобанов қайтарди.

27-дақиқада Аббос Отахоновнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 33-дақиқада Ҳумоюн Муртозаевнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

41-дақиқада Александр Лобановнинг "совғаси"дан Ҳумоюн Муртозоев фойдалана олмади. 43-дақиқада Музаффаровнинг олисдан зарбаси, хавфли, шунинг баробарида ноаниқ бўлди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

54-дақиқада Исломбек Исоқжонов бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. 70-дақиқада Саитовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Бобир Абдихолиқов дарвоза томон йўллади, ноаниқ.

84-дақиқада Шароф Муҳитдиновнинг чап қанотдан узатган тўпини Ҳумоюн Муртозаев боши билан дарвозага йўллади - 0:1. 

90-дақиқада Ислом Рашидхоновнинг зарбасини Лобанов қайтарди.

Учрашувда "Насаф" ғалаба қозонди.



МЕТАЛЛУРГ – НАСАФ 0:1
23 июнь 2019 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Тимур Галеев, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Ҳумоюн Муртозаев 84, - 0:1 (Шароф Муҳитдинов).

“Металлург”: 12. Алекесандр Лобанов, 5. Аббосжон Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев, 8. Сервер Жепаров, 9. Маҳмуд Қудратуллаев (15. Зоҳид Абдуллаев, 55), 10. Исломбек Исоқжонов, 17. Музаффаржон Музаффаров, 18. Шавкатжон Муллажонов (6. Иброҳим Йўлдошев, 79), 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 55. Акбаржон исматуллаев (11. Баҳром Абдураҳимов, 64).
Захира: 1. Зафар Сафаев, 19. Дониёр Усмонов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 70. Сергей Тумасян, 77. Муҳаммад Исаев, 85. Баҳодир Пардаев.

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Азизжон Ғаниев, 8.Дилшод Саитов, 9.Хумоюн Муртозаев (77.Ойбек Бозоров, 85), 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳиддинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев (27. Ислом Рашидхонов, 60), 19.Сардор Абдураимов (22.Акмал Мозговой, 66), 28.Хуршидбек Мухторов, 92.Умарбек Эшмуродов.
Заҳира: 21. Машхурхон Муҳаммаджонов, 2. Сардор Саъдуллаев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 16. Алишер Юсупов, 30. Худоёрхон Сагдуллаев, 34.Шерзод Насруллаев. 

Огоҳлантиришлар: Бобир Абдихолиқов 38, Аббос Отахонов 87, Иброҳим Йўлдошев 90+2.




Ўхшаш янгиликлар