ads


Сульшер МЮдан португалиялик футболчининг трансферини тезлаштиришни сўради

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 00:00
  • 569
  • 30

«Манчестер Юнайтед» устози Оле-Гуннар Сульшер клуб раҳбариятидан «Спортинг» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешнинг трансферини тезроқ амалга оширишни сўраган.

ads

Қайд этилишича, Сульшер футболчи билан музокараларни тезлаштиришни манчестерликларнинг вице-президенти Эд Вудворддан илтимос қилган. 

Аввалроқ, МЮ 24 ёшли Фернандеш учун «Спортинг» клубига таклиф юборган бўлиб, Португалия жамоаси уни 70 млн. евро камига қўйиб юбормаслигини маълум қилган. Ўз навбатида «қизил иблислар» вакиллари бу маблағни жуда ҳам кўп ҳисоблаганди.

Португалиялик футболчига шунингдек, «Атлетико» ҳамда «Тоттенхэм» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Ўхшаш янгиликлар