ПСЖ бошқа стадионга кўчиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 23.11.2022 22:25
  • 921
  • 30

ПСЖ жамоаси 1974 йилдан бери ўйнаб келаётган "Парк де Пренс" стадионини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда клуб президенти Носир Ал-Хелайфи маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, клуб Париж шаҳри мери билан стадионни кенгайтириш ва яхшилаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Музокаралар бир йилдан ортиқ давом этмоқда, аммо келишув олдинга силжимаяпти.

"Париж шаҳри мери бизни кўчишга ундамоқда", деди Ал-Хелайфи.

ПСЖ президенти клуб кучган тақдирда учта вариант борлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Носир қайси ареналар ҳақида гапираётганини айтмади.

Парижликлар айни дамда Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар