ads


"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Пепега қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 11:21
  • 678
  • 30

МЮ ва "Ливерпуль" клублари "Лилль" ҳужумчиси Николя Пепега қизиқишни сақлаб турибди.

Хабарларга кўра, ивуарлик футболчини ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилаётганлар ичида "Атлетико" ва "Интер" клублари етакчилик қилмоқда. Ҳар икки клуб ҳам футболчига 90 миллион евро беришга тайёр.

Аммо, Пепе ўз имкониятларини Англия Премьер-лигасида синаб кўрмоқчи.

Форвард якунланган мавсум Лига 1 да 38та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 11та ассистга эришган.

24 ёшли Пепе "Поитиерс" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Футболчи Францияда туғилганига қарамасдан Кот Ивуар терма жамоасида ўйнайди.


Ўхшаш янгиликлар