Драган Черан: "Япония Осиё футболидан ўзиб кетган"

  • Mr.NoBoDy 24.11.2022 18:50
  • 54
  • 30

Жаҳон чемпионатида Осиё қитъаси вакиллари барчанинг нигоҳини ўзига қаратишда давом этади.

Япония кеча гуруҳ босқичида мусобақа фаворити сифатида қайд этилган Германиядан устун келди. Жанубий Корея айни вақтда Уругвай билан куч синашмоқда. Кечки дастурлардан Бразилия - Сербия ўйини ҳам ўрин олган. Мазкур беллашувлар юзасидан Суперлиганинг жорий йилги тўпурари, сербиялик футболчи Драган Чераннинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Биринчи тур учрашувлари якунига етиб боряпти. Кузатган ўйинларингиздан қандай таассуротлар қолди? 

- Мусобақанинг очилиш ўйинлари шуни исботладики, ҳозирги кунда осон жамоа қолмаган. Ёмон терма жамоанинг ўзи йўқ. Чунки барча футбол ўйнашни, қандай тўп тепишни ўрганиб олган. 

- Қайси баҳс натижасини кутилмаган сифатида қабул қилдингиз?

- Ҳозирча фақат Аргентинанинг мағлубияти нафақат мен, балки кўпчилик учун сюрпириз бўлди. 

- Япониянинг Германиядан уч очко тортиб олиши чиндан ҳам сенсациями ёки...

- Япон футболининг охирги йиллардаги менталитети улар Осиёдан ўзиб кетганини кўрсатади. Саудия Арабистонида кучли чемпионат бор. Сифатли ижрочиларга эга. Деярли ярим жамоа бирга тўп тепиб келмоқда. У ерда ҳақиқатдан ҳам футбол ривожланмоқда. 

- Бразилия - Сербия учрашувида ҳамюртларингизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бизда жуда қийин гуруҳ бор. Фаворит - Бразилия. Менимча, Камерун ва Швецария билан ўйинларда имконият қидириб кўриш керак. Бироқ Сербияда кучли футболчилар, тажрибали мураббий жамланган. Жарангли номлар бор. Умид қиламанки, Сербия гуруҳдан чиқишни уддалайди. 

- Мусобақа фаворити ким?

- Ким фаворит эканлиги гуруҳ босқичидан кейингина нисбатан аниқ бўлиб улгуради. 


Ўхшаш янгиликлар