Бразилияда ЖЧ сабабли транспортларда муаммо юзага келмоқда

  • Mr.NoBoDy 24.11.2022 19:25
  • 261
  • 30

Бразилияда ЖЧ-2022 сабабли жамоат транспортидан фойдаланишда муаммолар юзага келмоқда.

"Globo" хабарига кўра, шаҳарлараро транспортларнинг орасидаги вақт 7-16 соатни ҳам ташкил қилмоқда. Рио-де-Жанейрода эса жамоат транспортларининг келишидаги оралиқ вақт 40 дақиқагача чўзилиб кетяпти.

Автобус ҳайдовчилари эса йўловчиларга: "Бу жаҳон чемпионати, тинчланинглар", деб жавоб беришяпти. Бразилияда ҳар 4 йилда бўладиган жаҳон чемпионатининг барча учрашувларини байрам каби кузатишади. Шу сабабли ЖЧ учрашувлари вақтида ҳайдовчилар асосан баҳс танаффусида ишга тушишмоқда.

Бразилия термасининг дастлабки учрашуви пайшанба куни бўлиб ўтади. Ундаги рақиб - Сербия термаси.

Ўхшаш янгиликлар