Вадим Абрамов: "Шамолга қарши тайёргарлик кўрмаган эканмиз"

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 14:42
  • 1192
  • 30

"Сурхон" - "Бунёдкор" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дейишим мумкин. Ҳа, иссиқ ҳаво бўлишини билардик ва биз шу иссиқ ҳавога тайёрланган эдик, лекин шамолга қарши тайёргарлик кўрмаган эканмиз. Биринчи бўлимда кўрдингиз қанақа шамол бўлганини ҳаттоки футболчиларимиз тўпни майдон марказигача тепа олмади.

Шунинг эвазига “Сурхон” жамоаси икки бора дарвозамизни ишғол қилди. Бахтга қарши афсуски, иккинчи бўлимда шамол бироз тинди. Гол ура олмадик ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлдик", – дейди "Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

"Сурхон" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар