ads


Де Лигт А Серияда Роналдудан сўнг иккинчи энг кўп ҳақ тўланадиган футболчига айланади

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 15:42
  • 555
  • 30

"Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигт "Ювентус"га ўтишга яқин.

ads

"Кекса синьора" 19 ёшли ҳимоячига йилига 14 миллион евро беришга тайёр. Туринликлар футболчи учун амстердамликларга 70 миллион евро таклиф қилади.

Агар трансфер амалга ошса, де Лигтнинг маоши А Серияда иккинчи ўринда бўлади. А Сериянинг энг кўп маош тўланувчи футболчилари рўйхатини Криштиану Роналду бошқариб келмоқда. 34 ёшли португалиялик ўйинчи йилига 31 миллион евро маош олади.

Де Лигт якунланган мавсум "Аякс" либосида 55та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 4та ассистга эришган. Ҳимоячи жамоасига Голландия чемпионлиги, мамлакат кубоги ва Чемпионлар Лигасида ярим финалгача чиқишида ўз ҳиссасини қўшди.

transfermarkt.de де Лигтни 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар