ads


Дани Алвес Туркияга йўл олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 16:21
  • 504
  • 30

ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвес фаолиятини Туркиянинг "Фенербахче" клубида давом эттириши мумкин.

ads

Олдинроқ, 36 ёшли бразилиялик футболчи ПСЖдан кетганини эълон қилган эди.

Алвес ПСЖга 2017 йилда "Ювентус"дан ўтган эди. Футболчи якунланган мавсум Франция клуби либосида 32та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 8та самарали узатмага эришган.

Дани "Баия" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўйинчи ПСЖдан олдин "Баия", "Севилья", "Барселона" ва "Ювентус" жамоаларида тўп сурган.

transfermarkt.de ҳимоячини 2,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар