Расман: Такаши Усами "Гамба Осака"га қайтди

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 16:42
  • 954
  • 30

Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Такаши Усами ўзининг собиқ клубига қайтди.

Бу ҳақда клубнинг "Twitter" саҳифаси хабар бермоқда. Футболчи бунга қадар Дюссельдорфнинг "Фортуна" клубида ҳаракат қилиб келаётган эди.

27 ёшли футболчи айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2009-2016 йилгача жамоа шарафини ҳимоя қилган.

2011 йилда футболчини Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўз сафига қўшиб олган эди. Усами "Бавария" ҳамда "Фортуна" клубларидан ташқари "Хоффенхайм" ва "Аусбург"да ҳам ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар