ЖЧ-2022. Кечаги 4 ўйиннинг энг яхши футболчилари

  • Mr.NoBoDy 27.11.2022 09:50
  • 1710
  • 30

Кеча, 26 ноябрь куни Қатардаги мундиал гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган навбатдаги 4 баҳс бўлиб ўтди.

Тунис – Австралия 0:1

23-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, “кенгурулар юрти” вакилларига мундиалда 2010 йилдан бери илк ғалабани келтирган ҳужумчи Митчелл Дьюк “man of the match” совринини қўлга киритди.

Польша – Саудия Арабистони 2:0

Дастлаб, Петр Зелиньскининг голига ҳаммуалиф бўлган Роберт Левандовски кейин мундиаллардаги голлар ҳисобини очишга эришди. У учрашувнинг энг яхши футболчисига ҳам айланди.

Франция – Дания 2:1

Дублга эришиб, Францияни биринчилардан бўлиб кейинги босқичга чиқишига катта ҳисса қўшган Килиан Мбаппе ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди.

Аргентина – Мексика 2:0

Гол+пасга эришиб, жамоасини олдинга етаклай олган Лионель Месси “man of the match” совринига лойиқ кўрилди.

Ўхшаш янгиликлар