Аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019. Чорак финалчиларнинг тенг ярми маълум бўлди ва уларнинг орасида Бразилия йўқ

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 23:00
  • 986
  • 30

Францияда аёллар ўртасида 8-жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ҳозирча нимчорак финал масаласини ижобий ҳал этган тўртта терма жамоанинг номи аниқ бўлди. Булар, Норвегия, Англия, Франция ҳамда Германия терма жамоаларидир. 

Айтиш жоизки, мезбонлар муросасиз баҳсда мусобақа фоворитларидан бири Бразилияни чиқариб юборди.

Фил Невилл бошчилигидаги инглизлар ярим финал йўлланмаси учун норвегияликлар билан тўқнаш келади. Франциянинг рақиби эса айни дақиқаларда давом этаётган АҚШ ҳамда Испания басидан сўнг маълум бўлади. Бугун, шунингдек, Тошкент вақти билан 00:00да Швеция термаси Канада билан баҳс олиб боради. Мазкур жуфтлик ғолиби Германия билан ¼ финалда ўйнайди. 

Эслатиб ўтамиз, эртага 1/8 финалнинг сўнгги учрашувлари Италия – Хитой ҳамда Голландия – Япония ўртасида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар