ads


Мане ЕЧЛ титулини қайси мусобақанинг ғолиблигига алмаштирмоқчилигини айтди

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 23:42
  • 536
  • 30

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане Сенегалнинг Африка Миллатлар Кубоги-2019 мусобақасида кўзлган мақсади ҳақида гапирди.

ads

«Биз қандайдир улкан натижага эришишимиз мумкин. Ҳаммаси ўзимизга бўғлиқ. Ғолибликка даъвогарлар орасида эканлигимизни яширишнинг хожати ҳам йўқ. Бироқ, фаворит номининг ўзи финалга чиқишга ёрдам бермайди. Африка кубогида ғолиб бўлмаган терма жамоа билан биринчи ўринга эга чиқишнинг ўзи ажойиб натижа бўлади. Мен ЕЧЛдаги муваффақиятни Сенегалнинг Африка Кубогидаги ғолиблигига алмашган бўлардим. Шу билан Дакарга қайтиш жуда катта воқеилик бўларди. Бу эса менинг энг катта орзуим», – дея қайд этган 27 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар