ПСЖ Сербия терма жамоаси футболчисининг трансферини деярли нақд қилди

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 01:42
  • 1024
  • 30

«Лацио» ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич фаолиятини ПСЖда давом эттиришга жуда яқин турибди.

Bild'нинг хабар беришича, 24 ёшли хавбек парижликлар билан шартнома бўйича келишувга эришган. Шунингдек, клублар ўртасидаги музокаралар охирги босқичдалиги айтилмоқда.  Трансфер суммаси ва футболчининг маоши ҳозирча сир тутилмоқда. 

Сербия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум «бургутчалар» сафида 41та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ҳамда 3та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. 

Ўхшаш янгиликлар