“Наполи” ва “Ювентус” Триппьер учун курашади

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 08:21
  • 863
  • 30

Лондон клуби ҳимоячиси гранд клублар нишонида.

“Тоттенхэм” ҳимоячиси Киран Триппьер фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Киранга айни дамда асосий даъвогар сифатида икки клуб — “Наполи” ҳамда “Ювентус” кўрсатилмоқда.

Лондон клуби ҳимоячининг трансферидан 25 млн фунт ишлаб олишни кўзламоқда.

Неаполликлар Киранга жамоани тарк этиши кутилаётган Алсаид Ҳюсайнинг ўринбосари сифатида қарамоқда. Туринликлар эса Жоау Канселу ўрнида фақатгина Триппьерни кўрмоқда.

Ўхшаш янгиликлар