ads


Суперлига. 13-турнинг бошланиш вақтлари

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 10:42
  • 552
  • 30

28-29 июнь кунлари Суперлигада 13-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

ads

Тур доирасидан ўрин олган ўйинларнинг бошланиш вақтлари маълум бўлди. Мазкур турда деярли барча учрашувлар жонли эфирда намойиш этилиши кўзда тутилган. Фақат “Насаф” — “Сурхон” баҳси Спорт телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда кўрсатилиши режалаштирилган.

13-тур
28 июнь, жума
18:00 ДИНАМО — БУНЁДКОР (Спорт ТВ)
19:00 АГМК — МЕТАЛЛУРГ (Маҳалла ТВ)
20:00 ҚИЗИЛҚУМ — НАВБАҲОР (Спорт ТВ)

29 июнь, шанба
18:00 ЛОКОМОТИВ — СЎҒДИЁНА (Маҳалла ТВ)
18:00 ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР (Спорт ТВ)
20:00 НАСАФ — СУРХОН (Спорт ТВ – ёзиб олинган ҳолда якшанба, 15:40)
20:00 БУХОРО — АНДИЖОН (Маҳалла ТВ)

“Бунёдкор” – “Динамо” учрашуви эса ҳар икки томоннинг таклифига кўра Самарқандда ўтказилади. Иккинчи даврадаги баҳс эса Тошкентда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар