Самир Насри Саудия Арабистони клубига ўтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 10:42
  • 992
  • 30

"Вест Хэм"нинг франциялик ярим ҳимоячиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Футболчига жуда кўп клублардан таклиф бўлмоқда. Насри 3 йилгача бўлган шартнома тузади. Унга Саудия Арабистони клубларидан таклиф бўлмоқда. Бундан ташқари, унга Австралиянинг "Вестерн Юнайтед" жамоаси ҳам қизиқмоқда.

31 ёшли Насри "Марсель" тарбияланувичиси ҳисобланади. Ўйинчи "Вест Хэм"дан ташқари "Марсель", "Арсенал", "Манчестер Сити", "Севилья" ва "Антальяспор" клубларида тўп сурган.

Самир Насри 2007 йилдан 2014 йилгача Франция терма жамоасида ҳаракат қилган.

Футболчи якунланган мавсум атиги 6та ўйинда майдонга тушиб, 2та самарали тўп узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар