"Шанхай Шеньхуа" Эль Шааравига бир мавсум учун 12 миллион евро таклиф қилмоқда

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 11:42
  • 1015
  • 30

"Рома" Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клубилан аниқ таклиф қабул қилиб олди.

Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда. Битим нархи маълум қилинмаяпти, аммо римликлар ўйинчилари учун 20 миллион евро талаб қилмоқдалар. Стефан Хитойда бир мавсум учун 12 млн евро ишлаб олиши мумкин.

Вингернинг "Рома" билан тузган шартномаси 2020 йил ёзига қадар амал қилади. Томонлар шартномани узайтириш бўйича келиша олишмади. Стефан клубдан 3 миллион евро маош билан биргаликда 1 миллион евро бонуслар тариқасида тақдим этилишини сўрамоқда.

26 ёшли Эль Шаарави 2018/19 йилги мавсум А Серияда 28та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 5та ассистни амалга оширган.

"Шанхай Шеньхуа" шунингдек "Интер"дан Иван Перишичга ҳам қизиқмоқда.


Ўхшаш янгиликлар