"Галатасарой" Фалькаони сотиб олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 12:00
  • 1244
  • 30

"Монако" ҳужумчиси Радамель Фалькао ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Турклар 33 ёшли колумбиялик футболчи учун шартнома ҳам тайёрлаб қўйишган.

"Галатасарой" Фалькао билан икки йиллик шартномага эришмоқчи. Клуб раҳбарияти форварднинг тажрибаси жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги яхши иштирокини таъминлайди деб ҳисоблашмоқда.

Ҳужумчининг "Монако" билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Фалькао якунланган мавсум "Монако" сафида 39та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 2та ассистга эришган. transfermarkt.de форвардни 12 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳужумчи "Монако"га 2016 йилда "Челси" сафидан келиб қўшилган эди.

Ўхшаш янгиликлар