"Атлетико" агар Эрмосонинг трасфери амалга ошмаса, Блинд ёки Отамендини ижарага олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 13:21
  • 1166
  • 30

"Атлетико" "Эспаньол" ҳимоячиси Марио Эрмосонинг трансфери амалга ошмай қолган тақдирда қандай йўл тутишини аниқлаб олди.

"Матрасчилар"нинг "Б" режасида бир мавсум учун ижарага футболчи олиш ва 2020 йил ёзда Эрмосони текинга қўлга киритиш бор. Ҳозир эса Мадрид клуби "Эспаньол"га 40 миллион евро тўлашга тайёр эмас.

Танловлар ичида "Аякс"дан Дэйли Блинд бор. У ҳам Эрмосо каби ҳам чап қанотда, ҳам марказда ўйнай олади. "Атлетико" спорт директори Андреа Бертенинг ягона муаммо футболчи билан музокара ўтказилаётган пайт "Аякс" билан футболчининг товон пули масаласи келишиб олиши қийин кечишидир.

"Манчестер Сити"дан Николас Отаменди ҳам муқобил вариант сифатида кўрилмоқда. Отаменди ҳамюрти Диего Симеоненинг талабларини қондиради. Бу вариант ҳақиқатга яқинроқ, аммо ягона муаммо футболчининг юқори маош олишидадир.

Ўхшаш янгиликлар