ОАВ: Неймар "Барселона" билан 5 йиллик келишувга еришди

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 14:00
  • 1403
  • 30

ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Барселона"га ўтишга яқин.

27 ёшли бразилиялик футболчи Каталония клубига қайтиш учун маоши камайишига ҳам тайёр. Қайд этиш керакки, гап 5 йиллик шартнома ҳақида кетмоқда.

Неймар Парижда бир мавсум учун 36,8 миллион евро ишлаб топмоқда. "Барселона" эса унга 24 миллион таклиф қилмоқда.

Неймар 2018/19 йилги мавсум ПСЖ таркибида 28та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 23та гол ва 13та ассист бор. transfermarkt.de футболчини 180 миллион еврога баҳоламоқда. Неймар "Барселона"да 2013 йилдан 2017 йилгача ҳаракат қилган.

Бундан ташқари, Неймар WhatsApp да каталонияликларга тез орада қайтишини билдирган.

Ўхшаш янгиликлар