Мексика 1978 йилдан буён илк бор ЖЧда гуруҳдан чиқолмади

  • Mr.NoBoDy 01.12.2022 02:44
  • 447
  • 30

Мексика терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-тури доирасидаги Саудия Арабистони терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мексика терма жамоаси 4 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади. Жамоа урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи бўйича польшаликларга имкониятни бой бериб, турнирнинг плей-офф босқичига чиқа олмади.

Мексика 1978 йилдан бери биринчи марта жаҳон чемпионати гуруҳидан чиқа олмади, улар сўнгги саккизта жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига йўлланма олганди.

Гуруҳда биринчи ўринни Аргентина терма жамоаси эгаллади (6 очко).

Ўхшаш янгиликлар