Мессининг голли серияси якунланди

  • Mr.NoBoDy 01.12.2022 03:00
  • 435
  • 30

Аргентина терма жамоаси сафида Лионель Мессининг голли серияси тугади.

Ҳужумчи ЖЧ-2022 3-тури доирасидаги Польшага (2:0) қарши ўйинда 90 дақиқани майдонда ўтказди, аммо самарали ҳаракатларни қайд этмади.

Шу тариқа, 35 ёшли футболчи терма жамоа сафида илк бор кетма-кет етти учрашувда гол ура олмади.

Месси Аргентина терма жамоаси сафида олдинги олти ўйинда гол урган: Эстония, Гондурас, Ямайка ва Бирлашган Араб Амирликларига қарши ўртоқлик ўйинларида, шунингдек, ЖЧ-2022нинг дастлабки икки учрашувида Саудия Арабистони ва Мексикага қарши ўйинларда ҳам у рақиб жамоа дарвозаларини ишғол этишга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар