Уругвай терма жамоаси бош мураббийи ақлбовар қилмас рекорд ўрнатди

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 17:42
  • 1142
  • 30

Уругвайнинг Чилига қарши ўтган ўйини бош мураббий Оскар Табарес бошчилигидаги 200-ўйин бўлди.

Уругвай термаси Табарес бошчилигида 99та ғалаба, 48та дуранг ва 53та мағлубият қайд этди. Бу натижа терма жамоа мураббийлар ўртасида олиб қарайдиган бўлсак рекорд натижадир. Жамоа афсонавий мураббий қўл остида 2010 йилги жаҳон чемпионати ярим финалигача етиб борди.

Уругвай 2011 йилда Америка Кубогини боши узра баланд кўтарди.

Оскар Табарес ўз вақтида "Милан" ва "Бока Хуниорс" клубларида ҳам ишлаган. Мураббий 2006 йилдан бери уругвайликларга устозлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар