"Барселона" Гризманнинг трансферини 1 июлда амалга ошириши мумкин

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 18:42
  • 1243
  • 30

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн "Барселона"га ўтишга яқин.

Каталонияликлар ҳамда Гризманн ўртасидаги музокаралар баҳор фаслида бошланган эди. Фақатгина юқори миқдордаги товон пули битимни якунлашни кечиктираётган эди.

1 июлдан бошлаб Антуан Гризманнинг товон пули 200 миллион евродан 120 миллионга тушади.

Олдинроқ, Мадриднинг "Атлетико" директори Мигель Мартин Гризманнинг келаси мавсум каталонияликлар таркибида тўп суришини тасдиқлаб ўтган эди.

Якунланган мавсум француз футболчиси "матрасчилар" таркибида 37та ўйин ўтказиб, 15та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар