ads


ОЧЛ. Каннаваро устозлигидаги жамоа Феллайни ҳаракат қилаётган клубни мусобақадан чиқариб юборди

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 22:42
  • 628
  • 30

Бугун, Осиё чемпионалар лигасининг шарқий минтақасида 1/8 финалнинг илк жавоб баҳслари бўлиб ўтди.

ads

«Санфречче Хиросима» (Япония) ўз майдонида «Кашима Антлерс»дан (Япония) устун (3:2) келиб, икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди. 

«Шандонг Луненг» (Хитой) ҳамда «Гуангжоу Эвергранд» (Хитой) ўртасидаги баҳсда эса биринчи учрашувдаги каби мезбонлар фойдасига 2:1 ҳисоби қайд этилди ва шу сабабдан ғолиб номини аниқлаш учун жамоалар қўшимча таймларда ҳаракат қилишди. Экстра таймларда эса ҳар иккала дарвозаларга яна биттадан гол киритилди. Футбол лотореясида эса Фабио Каннаваро устозлигидаги «Гуангжоу Эвергранд» омадлироқ (5:6) чиқди.


 «Санфречче Хиросима» (Япония) – «Кашима Антлерс»дан (Япония) 3:2 (0:1)

«Эдион».

Голлар: 33 – Дои 0:1, 66 – Инукаи (авт.) 1:1, 72 – Сасаки 2:1, 89 – Дои 2:2, 90+6 – Патрик 3:2.

Биринчи ўйин: 0:1.


«Шандонг Луненг» (Хитой) – «Гуангжоу Эвергранд» (Хитой) 2:1 (0:1)

«Цзинань».

Голлар: 13 – Паулиньо 0:1, 62 – Ҳаибин 1:1, 70 – Феллайни 2:1, 93 – Лиу 3:1, 103 – Паулиньо 3:2.

Пенальтилар серияси: 5:6.

Биринчи ўйин: 1:2.

Ўхшаш янгиликлар