КОНКАКАФ-2019 Олтин Кубоги. Мезбон Коста-Рика кутилмаганда мағлуб бўлди

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 23:42
  • 1042
  • 30

КОНКАКАФ-2019 Олтин Кубогининг сўнгги тури доирасида «B» гуруҳида Бермуд ороллари Никарагуадан устун (2:0) келган бўлса, Коста-Рика кутилмаганда Гаитига имкониятни бой (2:1) берди.

Шу тариқа, мазкур квартетдан кейинги босқичга Гаити пешқадам бўлиб, Коста-Рика эса иккинчи ўрин билан йўл олди. Кеча «А» гуруҳидан Мексика ҳамда Канада термалари чорак финал йўлланмасини ижобий ҳал этганди. 

Тошкент вақти билан, 25 июнь эрта тонгда «C» гуруҳидан ўрин олган Ямайка – Кюрасао (соат 05:00 бош.) ҳамда Гондурас – Сальвадор (07:00) баҳслари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқич ўйинлари 26 июнь ўз якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар