Ндомбеле “Тоттенхэм”га ўтади

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 08:42
  • 1172
  • 30

Тангининг трансфери деярли ҳал этилди.

Қайд этилишича, “шпорлар” “Лион” билан келишувга эришган. Унга кўра, Лондон клуби Ндомбеле учун 65 млн фунт тўлашга розилик берган. Бу клуб учун трансфер рекорди ҳисобланади.

Ўтган мавсум Ндомбеле “Лион” сафида 49 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар