Буффон қайтмоқда

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 11:42
  • 1019
  • 30

"Ювентус" клуби собиқ дарвозабони Жанлуиджи Буффон билан шартнома имзолашга яқин.

Бу ҳақда "Sky Sport" телеканали журналисти Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида ёзди.

Ортда қолган мавсум якунланганидан кейин 41 ёшли кипер ПСЖни тарк этган эди. Жижи французлар таркибига 17 йилли фаолиятдан кейин айнан "Юве"дан ўтган эди.

Журналистнинг маълумотига кўра, Буффон жамоанинг захира дарвозабони бўлади. Войцех Шесни эса асосий киперлигича қолади. Воқеалар бундай кўриниш оладиган бўлса Маттиа Перин Туринни тарк этади.

Ўхшаш янгиликлар