Расман: "Андерлехт" Компанини ўйновчи мураббий сифатида таништирди

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 11:42
  • 1095
  • 30

"Андерлехт" Венсан Компанини расман қайтганини эълон қилди.

"Биз бир мавсумда бешта жамоадан кўра кучли бўлишимиз керак. Лекин мен бир неча ўзгаришлар орқали муваффақиятга эришишимизга ишонаман.

"Чиройли ўйин ва чемпионлик курашидан бирини танлашни хоҳламайман. Мен иккаласини ҳам танлайман. Мен ўзимга катта масъулият юклаётганимни биламан. Мен адолатли бўлишни хоҳлайман, мен бу ерга иккинчи бўлиш учун келганим йўқ.

Гвардиола билан "Манчестер Сити"даги тажриба? Бу университетдаги машғулотга ўхшади. У ҳамма нарсани очиқ-ойдин тушунтириб берди ва мен ундан кўп нарсаларни ўргандим.

Мен ҳар қандай ҳолатда ҳам Гвардиола эмасман. Аммо яхши ўқувчи бўламан деб ўйлайман", - дейди Компани матбуот анжуманида.

Ўхшаш янгиликлар