ads


Испан клуби "Ливерпуль"дан Оригини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 12:00
  • 605
  • 30

Испаниянинг "Бетис" клуби "Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Оригини қўлга киритмоқчи.

ads

Испания клуби 24 ёшли белгиялик футболчи учун 10 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр. Ўйинчининг "қизиллар" билан тузган шартномаси келаси мавсум сўнггида якунига етади.

Ориги "Лилль" тарбияланувчиси ҳисобланади ва профессионал футболчилик фаолиятини айнан шу клубда бошлаган. Дивокни 2014 йилда "Ливерпуль" сотиб олган ва турли йилларда "Лилль" ва "Вольфсбург" клубларига ижарага берган.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассист қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, "Бетис" якунланган мавсум Испания чемпионатида 11-ўринни эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар