"Интер" Жеко билан шартнома имзолашга яқин. "Рома" 10 миллион евро ва 18 ёшли ўйинчига эга бўлади

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 13:21
  • 1043
  • 30

"Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко "Интер"га ўтишга яқин.

Клублар амалда 33 ёшли форварднинг трансфери бўйича келишиб олишди. Римликлар ҳужумчи учун 10 миллион евро ва 18 ёшли ҳужумчи Эдоардо Верганини олишади.

Босниялик футболчининг трансфери расман шу ой охирларида эълон қилиниши кутилмоқда.

Олдинроқ "Интер" Жекога 13 миллион евро таклиф қилаётганлиги, аммо "Рома" футболчининг сотувидан 22 миллион евро ишлаб олмоқчилиги туфайли томонлар келиша олмаётганлиги хабар қилинган эди.

Жеко фаолияти давомида "Рома"дан ташқари "Железничар", "Теплице", "Усти-над-Лабем", "Вольфсбург" ва "Манчестер Сити" клубларида тўп сурган.

Ҳужумчи 2007 йилдан буён Босния ва Герцеговина терма жамоаси футболчиси саналади.

Ўхшаш янгиликлар